МЮ уни сотиб олишга яна бир ҳаракат қилиб кўрмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамеканони сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ. Бу ҳақда Manchester Evening нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, “қизил иблислар” 22 ёшли футболчини ёзги трансферлар давридаёқ, ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаган эди. Аммо ўшанда немис клуби Дайо учун 60 млн евро талаб қилган ва бу манкунияликларга маъқул келмаган эди. Ҳозир “РБ Лейпциг” ўзининг бу борадаги талабини бироз юмшатган.

Упамекано жорий мавсум Бундеслигада 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!