МЮ ва “Барса” бир футболчини талашяпти

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона” нишонида турган австриялик Юсуф Демир учун курашга қўшилди.

Ҳужумчининг агенти у келаси ёзда Каталонияга кетиши мумкинлигини маълум қилганди. Ўз навбатда, Сульшер жамоаси ҳам келажак учун истеъдодли ёш ҳужумчини таркибга қўшиб олишни мақсад қилган.

17 ёшли Юсуфнинг “Рапид” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига кетади. У жорий мавсум Австрия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!