
МЮ ва "Барса" ўртасидаги трансфер амалга ошмаслиги мумкин
Бир муддат олдин испан нашрлари "Manchester Юнайтед" "Барселона" вингери Ансу Фати учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабар беришган эди.
Бироқ футболчининг атрофидаги манбаларнинг маълум қилишича, футболчига ҳеч қандай таклиф бўлмаган ва у "Барселона" сафида ўйнашда давом этиш ниятида.
Айни вақтда ёш форварднинг товон пули 170 миллион еврони ташкил қилади. Бироқ яқин орада у "Барселона" билан профессионал шартнома имзолаши ва бу рақам 400 миллион еврога ўсиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда 17 ёшли Фати барча мусобақаларда каталонияликлар учун 25 учрашувда майдонга тушган,ва унинг ҳисобида олтита гол ва битта ассист бор.
Фикрлар