МЮ ва “Барса” талашаётган футболчи ким?

“Барселона”, “Атлетико” ва “Манчестер Юнайтед” ижара асосида “Осасуна”да ўйнаётган ҳимоячи Первис Эступиньянни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

22 ёшли футболчи асли “Уотфорд”га тегишли. Келишувга кўра, “Осасуна” бу футболчи трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Гранд клублар “Осасуна” Первисни олмайдиган тақдирдагина унга даъвогарлик қилиши мумкин.

Эквадорлик футболчи жорий мавсумда примерада 27 та ва Испания кубогида 3 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи бу ўйинларда битта гол ва бешта голли пас муаллифи бўлди. Унинг трансфер суммаси 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)