МЮ ва "Бавария" Дибала учун кураш бошлашди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала катта эҳтимол билан яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” раҳбарияти 25 ёшли аргентиналик футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Ҳозирча унинг трансфери масаласида бирорта ҳам расмий таклиф келиб тушмаган. Бироқ, Дибалага "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Дибала “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!