МЮ ва Фернандеш ўртасидаги шартнома шартлари маълум бўлди

"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтишга яқин турибди.

Журналист Николо Скири хабарига кўра, португалиялик манкунианликлар билан 2025-йилгача шартнома имзолайди. Манбага кўра, футболчи йилига 6 миллион евро маош олади.

Айни дамда иккала клуб ўртасида футболчининг трансфер суммаси масаласида музокаралар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!