МЮ ва

АҚШнинг “Канзас-Сити” клуби форварди Жанлука Бусио фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 17 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” клубларидан қизиқишлар мавжуд. Бундан ташқари “Фиорентина” ҳам уни қўлга киритишга бир неча бор уруниб кўрган.

Маълумот учун, Бусио ўтган мавсум МЛСда жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.