МЮ ва "Манчестер Сити" юлдуз футболчи учун курашади

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда. Пойтахт клуби италиялик футболчини эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик учун уни сотиб юборишга тайёр. Футболчининг шартномаси келаси ёзда тугайди.

Tecno

Манчестернинг ҳар икки клуби ўз дарвозабонларини 2021 йилги Европа чемпионига алмаштиришга тайёр. Аммо парижликлар Доннаруммани янги дарвозабон билан шартнома имзолаганидан кейингина қўйиб юборишга рози. Манбага кўра, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиблари сафига тез орада "Лилль" футболчиси Люка Шевалье ҳам қўшилади.

Трансфермаркт портали италиялик футболчининг нархини 40 млн еврога баҳоламоқда. 2024/2025-йилги мавсумда Жанлуижи барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 43 та гол ўтказиб юборди. Бундан ташқари, Доннарумма 17 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!