МЮ ва
Ads

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи клуб билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади.

Унинг “тўпчилар” билан тузган амалдаги келишуви 2019 йил ёзида якунига етади.

1 январ куни Рэмзи расман янги клубга ўтиш ҳақида дастлабки келишувни тузиши мумкин. Аввалроқ унинг хизматларига “Милан” қизиқиш билдираётганлиги айтилган эди.

Ҳозирда у учун курашга “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ювентус” клублари ҳам қўшилган.