МЮ ва "Ювентус" ёзда ўзаро ҳужумчилар рокировкасини амалга ошириши мумкин
"Манчестер Юнайтед" клуби "Ювентус" форварди Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Goal.com интернет нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 26 ёшли аргентиналик футболчи эвазига “кекса синьора”га ўзининг чилилик форварди Алексис Санчес ва яна маълум миқдорда пул таклиф қилмоқчи. Бироқ, ҳозирча қанча маблағ эканлиги маълум эмас.
Таъкидлаш керакки, Роналду келгач иккинчи рақамли ҳужумчига айланиб қолган Дибала мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришга тайёр. Ўз навбатида МЮда омади умуман келмаган Санчес ҳам худди шуни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Дибала жорий мавсум 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Санчес эса 27та ўйинда иштирок этиб, 2та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар