
МЮ вазиятдан фойдаланиб, "Барселона" футболчисини ўз томонига оғдириб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Каталония клуби 22 ёшли футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича ҳозирча келиша олмаяпти. El Chiringuito телеканали хабарига кўра, "қизил иблислар" ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, уругвайлик футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи.
МЮ Араухога йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр. Таққослаш учун, "Барса" Рональдга 4 миллион евродан кам маош таклиф қилмоқда.
Араухо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар