Ads

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ПСЖ ҳимоячиси Марко Вератти учун “Барселона”га рақобатчилик қилади. Бу ҳақда TMW нашри маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, манккунианларнинг бош скаути 24 ёшли италиялик футболчининг атрофидаги одамлар биан дастлабки музокараларни олиб борди.

Аввалроқ Мино Райола Марко Вераттининг агентига айлангани ҳақида хабар берилганди. Райола ўтган йили Поль Погбанинг, бу йил эса Ромелу Лукакунинг “МЮ”га ўтишига замин яратиб берган.

Ўз навбатида “Барселона” ҳам ёш иқтидорни қўлидан чиқариб юбориш нияти йўқ. Каталонияликлар Вератти учун 65 млн евро ва Иван Ракитични таклиф қилганди.

Ўтган мавсумда италиялик футболчи Франция чемпионатида 28 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.