МЮ Хамес Родригес масаласида
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес учун курашга қўшилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича “қизил иблислар” 55 миллион еврога баҳоланаётган 27 ёшли колумбиялик футболчининг трансфери борасида “қироллик клуби”га расмий таклиф юборишган.

Таъкидлаш керакки, Хамес учун ҳозирда "Наполи" ва "Ювентус" ҳам кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес сўнгги 2 мавсумни “Бавария” сафида ижара асосида ўтказди. Мюнхенликларда уни 42 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор эди. Аммо, немис гранди футболчининг илтимосига кўра бундай қилмади.