МЮ хавбеки фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
Ads

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андреас Перейра “Сантос”га ўтиши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра футболчининг “Сантос” вакиллари футболчининг отаси билан бу борада учрашиб гаплашишган.

Маълумот учун, 22 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 4та ўйинда иштирок этди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Қайд этиш керакки, Перейра жорий йил сентябрда Бразилия терма жамоасида дебют қилган эди.