МЮ Хендерсондан захира дарвозабони сифатида фойдаланмоқчи эмас

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон январда ижарага юборилиши мумкин, дея ёзмоқда ESPN.

Футболчи жорий мавсумда Чемпионлар лигасида дебют ўйинини ўтказди ва Англия Кубоги доирасида иккита ўйинда майдонга тушди. Бироқ "қизил иблислар" мураббийлар штаби Хендерсон кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳламоқда, шу сабаб манкунияликлар унга ярим мавсумли ижара клуби қидириш ишларини бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида МЮ 23 ёшли англиялик дарвозабон билан беш йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!