МЮ хитойликларни кўндира олмаяпти

“Манчестер Юнайтед” клуби “Шанхай Шеньхуа”дан ижарага олган ҳужумчиси Одион Игалонинг ижара муддатини узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Daily Mail нашрига кўра, Хитой клуби 30 ёшли нигериялик футболчи АПЛда мавсум якунлангунича, яъни 2-3 ой МЮда ушланиб қолишини хоҳламаяпти.

Айтиш лозимки, Игалонинг ижара муддати 31 май куни ниҳоясига етади ва шу боис шанхайликлар уни Хитой Суперлигаси бошлангунича қайтишини хоҳламоқда. Футболчининг ўзида эса Англияда қолиш истаги бор.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Игалони январь ойида 3 млн фунт эвазига ярим мавсумга ижарага олган эди. Игалонинг маоши эса ҳафтасига 170 минг фунтни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!