МЮ хужумчиси фаолиятини Испанияда давом эттиради

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

El Correo нашрининг хабар беришича, футболчи "Атлетик"га қайтиши мумкин. Эрреранинг МЮ билан шартномаси 2019 йилда ўз якунига етади, ҳавбек "Юнайтед"да қолишни хоҳламаяпти.

Айтиб ўтиш жоизки, Испания клуби Андерни жамоага қайтариш борасида музокараларга тайёр эканлигини эълон қилган.