“МЮ” яна бир шведни олиб кела олса, Рохонинг “жавобини беради”

Испаниянинг “Валенсия” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг аргентиналик ҳимоячиси Маркос Рохони сотиб олиш фикридан қатмаяпти. Mirror нашрининг хабар беришича “кўршапалаклар” спорт директори Хесус Гарсия Питарч бу борада Англияга борган ва Рохонинг вакиллари билан музокаралар олиб боришга ҳам улгурган. Унга кўра испан клуби аргентиналик ҳимоячи учун 14 миллион фунт беришга тайёр.

Айтиш керакки Рохонинг “Валенсия”га трансфер қилиниши ҳақиқатга анча яқин. Боиси, агар манкуанликлар қишда “Бенфика”дан швециялик ҳимоячи Виктор Нильссон-Линделофни сотиб олишни уддаласа, Рохо Ла Лигага йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!