МЮ янги мавсумда ЕЧЛда иштирок эта олади

Собиқ марказий ҳимоячи Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда Премьер-лиганинг кучли тўртлигига кира олишига ишонч билдирмоқда.

"МЮ мана шу таркиби билан жорий мавсумни тўртликда якунлай олади. Мағлубиятсиз ўйинлар 10 тага яқинлашиб қолди. Яна Сульшернинг мураббийлик иқтидори энди намоён бўлмоқда", - дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛ 29 туридан сўнг 45 очко билан бешинчи ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!