МЮ янги мураббийни эркалатиб юборадиган кўринади!

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиши кутилаётган Эрик тен Хаг бир қатор қулайликларга эга бўлади. 

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, МЮ келаси мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритмаса ҳам янги мураббийни қўллав-қувватлаш мақсадида, нидерландиялик мутахассисга катта трансфер бюджети тақдим этмоқчи. 

Манкуниаликлар ёзда ҳужумчи ва иккита ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирган. Бундан ташқари, улар ўнг қанот ҳимоячиси билан ҳам шартнома имзоламоқчи. Бироқ бу устувор мақсад ҳисобланмайди. 

Айни вақтда "қизил иблислар" нишонида Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Деклан Райс ("Вест Хэм"), Жон Макгинн ("Астон Вилла")  каби футболчилар бўлиб турибди. 

Шунингдек, тен Хаг бош мураббий сифатида тайинлангандан сўнг ўз номзодларини таклиф қилиши ҳам мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!