МЮ январда биринчи харидини амалга оширади

“Манчестер Юнайтед” трансфер бозори очилиши билан ивуарлик ҳужумчи Амад Диалло билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар бу футболчи учун 40 миллион фунт тўлашга тайёрлигини билдирган. Аслида Сульшер жамоаси 18 ёшли ҳужумчи билан октябрь ойидан бери мулоқот қилмоқда.

Англияликлар мавсумнинг биринчи ярмида футболчининг “Аталанта”да ўйнашига халақит қилишни истамади. У Италия чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси доирасида биттадан учрашувда майдонга тушди.

Амад Диаллога “Ювентус” томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)