МЮ ёзда "Боруссия" Дортмунд ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Сократис Папастатопулоснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар ўтган йилнинг ёзида ҳам сотиб олишга ҳаракат қилган 29 ёшли грециялик футболчини қўлга киритиш учун бу йил ҳам яна бир бор уриниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Папастатопулос жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 34та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!