
МЮ ёзги трансферлар ойнасида катта бюджетга эга бўлиши мумкин. Фақат...
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Givemesport нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" янги футболчилар харидига камида 200 миллион фунт сарфлашни режалаштирмоқда. Бироқ, бу фақат битта муҳим шарт бажарилгандагина амалга ошади – агар манкунианликлар Европа Лигаси ғолибига айланса. Ушбу мусобақадаги ғалаба "Манчестер Юнайтед"га келаси мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконини беради.
Европа Лигаси финалида Рубен Аморим шогирдлари Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 21 май, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, охирги 5 та ўзаро ўйинларда МЮ "шпорлар"ни мағлуб эта олмаяпти. Лондон клуби 4 та ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этишган.
Фикрлар