МЮ юлдузига нарх қўйилди. У кетади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти франциялик юлдузи Поль Погба билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.
Инглизлар 27 ёшли ярим ҳимоячини ёзги трансферлар вақтида сотиб юбормоқчи. Маълумотларга қараганда, МЮ хўжайинлари Погбани олмоқчи бўлган жамоалардан 75 миллион евро талаб қилади. Аввалроқ, манчестерликлар қишда трансферни амалга оширадиган клублар учун 50 миллион евро миқдорида чегирма эълон қилган эди.
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан анчадан бери Поль Погбани олиб келишни сўраяпти. Бироқ “Қироллик клуби”нинг молиявий имконияти бунга йўл бермайди. Қолаверса, мадридликлар ёзда асосий эътиборини Килиан Мбаппени олишга қаратади.
Маурисио Почеттино ПСЖни қабул қилиб олганидан кейин жамоани қайта қурмоқчи. Унинг рўйхатига Поль Погба ҳам киритилди. Шунингдек, Погбанинг агенти Мино Райола футболчига “Ювентус”дан қизиқиш бўлаётганини таъкидлаяпти.
Фикрлар