МЮ захирада қолиб кетаётган ҳимоячиси борасида бир қарорга келди

"Манчестер Юнайтед" Виктор Линделёфни қишки трансферлар ойнасида қўйиб юбормоқчи эмас. 

"Қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг 28 ёшли марказий ҳимоячига ишонади. Шу боис, раҳбарият ҳар қандай таклифни қабул қилмасликка қарор қилди. 

Сўнгги кунларда "Интер" Виктор атрофидаги вазиятни кузатмоқда. Шунингдек, "Атлетико" ҳам швециялик фулбек трансфери борасида манкуниаликлар билан боғланган. 

У жорий мавсум Премьер-лига доирасида 6 та ўйин ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!