МЮдан даҳшатли ўйин, Каванидан дубль
"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигаси 11-тури доирасида "Саутгемптон"га сафар уюштириб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўйин даҳшатли сценарий остида ўтди. Ўйиннинг 23-дақиқасида бурчакдан узатилган пасни Беднарек гол билан якунлади. Орадан ўн дақиқа ўтганидан сўнг, Уорд Проуз жаримадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Иккинчи таймда Уле Гуннар Сульшер Эдинсон Каванини майдонга тушириб, ўйинда кескин бурилиш қила олди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Бруну Фернандеш Эдинсон Каванидан пасни қабул қилиб олиб, чиройли зарба билан ҳисобни қисқартирди. Голдан руҳланган "қизил иблислар" ҳужумлари сонини оширишди ва 74-дақиқада Эдинсон Каванига Бруну Фернандешнинг узатмасини гол билан якунлади. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Маркус Рэшфорд рақиб жарима майдонига тўпни узатиб берди, тўпга биринчи етиб келган Эдинсон Кавани тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.
Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" 9 ўйинда 16 очко тўплаб, 7-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар