МЮга Кейн керак эмас. "Қизил иблислар" ўйиндан чиқишди

“Манчестер Юнайтед” клуби мавсумлар оралиғидаги трансфер режаларини кўриб чиқмоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн ва “Реал” хавбеки Хамес Родригес “қизил иблислар”нинг режасига кирмайди. Чунки, МЮ ҳозирги шароитда Кейн эвазига “шпорлар” сўраётган катта маблағни тўлай олмайди.

Бундан ташқари, манкунианликлар трансферлар пайтида Хамесдан ҳам кучлироқ футболчи чиқишига ишонишмоқда. Улар колумбиялик ўрнига “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ва “Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчо номзодини кўриб чиқишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!