Мюллер "Бавария" билан хайрлашмоқчи

  • 10 May 22:35
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" футболчиси Томас Мюллер мавсум сўнггида жамоани тарк этиш ҳақда ўйлаяпти, дея хабар тарқатди "BILD" нашри. У сўнгги пайтлар кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва 16 йиллик фаолиятидан кейин мюнхенликлар билан хайрлашмоқчи. 

Tecno

Маълум бўлишича, Мюллер футболчилик фаолиятини якунламоқчи эмас. У яна бир мавсум совринлар учун курашадиган жамоа сафига бориб қўшилишни истайди. 

33 ёшли немиснинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Мюллернинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. 

Comments

You must be logged in to commet!