Мюллер: "Бавария"нинг ғалабага бўлган иштиёқи пасайган

Мюнхеннинг “Бавария” клуби хужумчиси Томас Мюллер “Вольфсбург”га қарши ўтқазилган (2:1) учрашув натижалари бўйича ўз фикрини билдирди.

- Шуни айтиш керакки, баҳс давомида ўз ўйин услубимизни йўқотиб қўйдик, тўпни эгаллашда тажовузкорлик етишмади. Жамоа майдонда ёмон ўйин кўрсатди деб айта олмайман, аммо ғалаба сари интилишимиз пас эди.

Эслатиб ўтаманки, “Бавария” биринчи бўлим натижалари бўйича мағлубиятга учраётганди. Бироқ иккинчи таймда биз умуман ўйинга бўлган бошқача муносабатни кўрсатдик. Жамоамизда ғалаба сари иштиёқ пайдо бўлди. Турнир жадвалида етакчиликни қўлга олгандан сўнг ғалаба учун кўп харакат қилмаймиз, аммо рақибни мағлубиятга учратиш сари харакат қилишимиз мароқли. Тан олиш лозим, биз ажойиб жамоа, - дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий веб-сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!