Мюллер Бундеслигада яна бир натижа қайд этди
Ads

Бундан аввалроқ Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер кеча бўлиб ўтган “Гамбург”га (0:1) қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш лозимки, 28 ёшли футболчи жароҳат олишидан аввал ўйиндаги ягона голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ушбу голли узатма Мюллернинг Бундеслигадаги фаолиятидаги 100-узатма бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар Томаснинг сафга қайтиши учун камида 5-6 ҳафта муддат талаб этилишини айтишган эди.