Мюллер Германия терма жамоасига қайта олмайди. Чунки...

Германия терма жамоаси менежери Оливер Бирхоффнинг сўзларига кўра, “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер учун терма жамоа эшиклари ёпиқ.

“Томаснинг охирги пайтларда кўрсатаётган ўйинларидан жуда ҳам хурсандман. Лекин, Йоахим Лёв аллақачон қарор қабул қилиб бўлган. У яқин вақтлардан буён жамоада бўлган ва уни ишончига кира олган футболчиларни ўз режаларига киритади”, - дейди Бирхофф.

Эслатиб ўтамиз, Лёв ўтган йилнинг мартида Томас Мюллер, Матс Хуммельс ва Жером Боатенгни терма жамоага бошқа чақирмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!