Мюллер жароҳатидан фориғ бўлди

“Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича Германия терма жамоаси аъзоси сон мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслиганинг жами 9та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!