Мюллер Касильясга етиб олди. Хавигача битта ўйин

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Реал" билан бўлган Чемпионлар лигаси ярим финали биринчи ўйинида асосий таркибда майдонга тушади. 

Форвард мюнхенликлар таркибида Чемпионлар лигасидаги 150-учрашувини ўтказади. 

У туринир тарихида Хави ("Барселона" билан 151 та) ва Икер Касильясдан ("Реал Мадрид" билан 150 та) кейин бир клубда энг кўп учрашув ўтказган учинчи футболчига айланди. 

У "Реал"га қарши жавоб баҳсида майдонга тушган тақдирда Хавига тенглашиб олади. Мюнхенликлар финалга йўл олса ва у ҳал қилувчи беллашувда иштирок этса, мутлақ рекордчига айланиши мумкин. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!