Мюллер: "Роналду доимо бизга муаммо туғдира олган"

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" тўқнашуви бўлиб ўтди. Унга кўра, немислар умумий 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ўйиндан кейин Томас Мюллер Месси ҳақида гапириб ўтди.

"Натижалар ҳақида гап кетганда, биз Леога қарши яхши ўйнаймиз. Роналду эса "Реал"да биз учун доимо муаммо бўлиб келган", - деди германиялик футболчи.

"Бавария" ушбу мавсум ЧЛда умуман мағлуб бўлмади. Мюллер "Бавария" таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!