МЮни ишончли ҳисобда ютган

Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган сўнгги ўйин ҳам ўз якунига етди. Унда "Лестер" "Манчестер Юнайтед"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлаб, 24-дақиқада Келечи Ихеаначо ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтиб, манкунияликлар Гринвуднинг голи билан бунга жавоб қайтарди. Бироқ майдон эгалари Тилеманс ва Ихеаначонинг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, "Саутгемптон", "Манчестер Сити", "Челси" ортидан "Лестер" ҳам ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Лестер

  • Келечи Ихеаначо 24', 78'
  • Юри Тилеманс 52'

Кубок ФА round_Quarter Finals

21/03/2021, 21:00

3
:
1
Тугади

Ман. Юнайтед

  • Мэйсон Гринвуд 38'

Стадион: King Power Stadium 0 томошабин

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни манчестерликлар ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Шмейхель! Бруну Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Петр ажойиб сейв амалга оширди.

  • 87'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда МЮ стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 84'

    Сульшер сўнгги юришни амалга оширди: бугун умуман ўзига ўхшамаган Фред ўрнига Амад Диалло ўйинни давом эттиради.

  • 82'

    Жейми Варди ўз ўрнини Хамза Чудурига бўшатиб берди.

  • 80'

    Ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирган "тулкилар" бироз хотиржамликка берилмоқда.

  • 78'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! "Лестер" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Келечи Ихеаначо дарвозага йўллаб, дублни расмийлаштирди.

  • 76'

    Бруну Фернандешни йиқитган Эванс огоҳлантирилди.

  • 74'

    Айозе Перес ўз ўрнини Денис Пратга бўшатиб берди.

  • 72'

    Майдон марказида тактик фол ишлатишга мажбур бўлган МакТоминей жазоланди.

  • 69'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Олбрайтон огоҳлантирилди.

  • 68'

    Амалга оширилган ўзгаришлар МЮ ўйинига фаоллик қайтарди.

  • 66'

    Бруну Фернандеш бурчакдан тўпни етказиб берди. Бироқ шериклари ҳужумни давом эттира олмади.

  • 64'

    Сульшер улкан "тозалаш"ни амалга оширди: Погба, Теллес, Ван Де Бек ҳамда Матич ўрнига МакТоминей, Кавани, Бруну ва Шоу майдонга тушди.

  • 61'

    Вардининг узатмасидан кейин Кастань қулай вазиятга чиқиб борган эди. Бироқ ортдан етиб келган ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 58'

    Алекс Теллеснинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 55'

    Тўпни қўли билан ўйнаган Олбрайтон жамоасининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Лестер" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Юри Тилеманс аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

  • 50'

    Майдон эгалари жуда яхши комбинациялар ташкил этяпти.

  • 48'

    Тимоти Кастаннинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим сўнгини манкунияликлар тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Айозе Переснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 42'

    Бурчакдан МЮ жарима майдонига оширилган тўпни Ван Де Бек қайтариб юборди.

  • 40'

    Голдан руҳланган манчестерликлар фаолликни оширди. Бу сафар Погбанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 38'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Жамоасининг ажойиб комбинациясини Гринвуд гол билан якунлади.

  • 36'

    Катта устунлик "Лестер" томонда бўлиб турибди. МЮ футболчилари бугун умуман ўзларига ўхшамаяпти.

  • 33'

    Рожерс шогирдлари рақибни майдон марказидан ўтказмаяпти.

  • 31'

    "Тулкилар" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ улар имкониятни қўлдан бой берди.

  • 30'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Магуайр қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 28'

    Жарима майдонига айлантириб узатилган тўп Шмейхель қайтариб қолди.

  • 26'

    Мезбонлар рақибга босим уюштиришда давом этмоқда. Бу биринчи марта ўз фойдасини кўрсатганди.

  • 24'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Фреднинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Ихеаначо дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни очди.

  • 23'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 20'

    Теллес Олбрайтоннга нисбатан қоида бузди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 18'

    "Лестер" рақибни жарима майдонига киришга йўл қўймаяпти.

  • 15'

    Тўп назорати Сульшер шогирдлари томонга ўтиб кетди.

  • 13'

    Манчестерликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 11'

    Рожерс шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Бу рақибнинг эркин ҳаракат қилиш имкониятини чегаралаяпти.

  • 9'

    Варди-Линдельоф курашида МЮ ҳимоячиси устун келди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади.

  • 7'

    Ўйин паст темпда давом этмоқда. Тўп майдон марказидан нарига ўтмаяпти.

  • 5'

    Марсьяль ва Тилеманс ўзаро тўқнашиб кетди. Юри майдонда ётибди.

  • 3'

    Илк дақиқаларни "тулкилар" тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар