МЮни ким чемпион қила олади? Ана шундай футболчи бор!

“Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Гарри Невилл бу жамоани чемпион қила оладиган футболчи Поль Погба эканини айтмоқда.

- Поль Погба ва Бруну Фернандеш бирга ўйнаши лозим. Айни пайтда МЮда Погба билан бирга ўйнай оладиган футболчилар жамланган. Аввал бундай эмасди. Жамоа ютқазса, Полни айблашди, ютса уни яхши ўйнамади, деб яна камситишди. Бруну келгандан кейин вазият ўзгаради. Погбанинг яхши ўйнай олиши “Манчестер Юнайтед“ни чемпион қилади, чунки у жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва қандай ғалаба қозонишни билади, - деди Гарр Невилл.

Поль Погба ёзда жамоани тарк этмоқчи эди. Лекин пандемия таъсирида унинг трансфери ва маошини кўтарадиган жамоа топилмаяпти. Унга “Реал” ва “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)