МЮнинг айни дамдаги энг зўр футболчиси келажакда қайси жамоани бошқармоқчилигини айтди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш футболчилик фаолиятини якунлагач нималар қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мураббий бўлишга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман. Ростини айтсам, мен буни жуда хоҳлардим.

Ҳозирча қайси жамоани бошқаришни исташимни билмайман. Албатта, "Манчестер Юнайтед"га устозлик қила олсам, хурсанд бўламан. Бу энг катта клуб. Мухлислар бир неча йилдан сўнг менинг ушбу сўзларимдан фойдаланиб, клуб хўжайинларига мени мураббий қилиш бўйича таъсир ўтказиши мумкин.

Аммо ҳақиқатан ҳам келажакда мураббий бўлишни хоҳлардим. Назаримда, футболда ишлашда давом этсам керак. Менинг бутун ҳаётим футбол”, - деди 26 ёшли португалиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!