МЮнинг биринчи трансфери ким бўлиши аниқ
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес трансфери бўйича музокараларни тезлаштириб юборди.
"Тrivela" нашри берган маълумотга кўра, Жоаонинг трансфери январь ойидаёқ ҳал қилишга уринмоқда. "Қизил иблислар" майдон марказига сифатли футболчини олиб келишга шошилмоқда. Чунки жамоа бош мураббийи Рубем Аморим 2026 йилда яримҳимояни кучайтириш асосий вазифалардан бири бўлишини айтганди. "Бўрилар" бразилиялик футболчи трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Гомеснинг айни вақтда трансфер бозорида нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий "Вулверхэмптон" сафида 15 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар