МЮнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 22 ёшли ҳужумчи бу борада ўтказилган махсус сўровномада 40 % овоз тўплашга эришди ва қаторасига иккинчи марта МЮ таркибида ой футболчиси дея эътироф этилди.
Маълумот учун, Рэшфорд 2019 йилнинг сўнгги ойида "қизил иблислар" сафида 8 баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритишга эришди.
Фикрлар