МЮнинг энг кўп маош оладиган футболчиси яна жароҳат олди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес яна жароҳат олди. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли чилилик футболчининг тиззасидан олган жароҳати жиддий бўлиб, у камида 6-8 ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин. Энди у камида апрель ойи охиригача “дам олади”.

Эслатиб ўтамиз, Санчес МЮ сафида энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 29 млн еврони ташкил этади. У жорий мавсум бор йўғи 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.