МЮнинг энг зўр трансфери Роналду эмас!

“Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Ирландия терма жамоаси ҳимоячиси Жон О′Ши манкунианларнинг энг зўр трансфери Криштиану Роналду эмаслигини таъкидлади.

- Мен учун клубнинг энг зўр трансфери Рио Фердинанд. Удоим барқарор ўйин кўрсатган ва манчестерликларнинг асосий футболчиси бўлган. Ажойиб шерик эди.

Рио Англия терма жамоасининг кўп ўйинчиларини танигани учун МЮга тез мослашиб кетди. Фердинанд ҳақиқатан зўр трансфер бўлган.

Ҳа, Роналдунинг трансфери ҳам биринчи ўринга лойиқ. Лекин трансферларнинг умумий жиҳатдан клубга фойдасини инобатга олганда, Рионинг олиб келингани муҳимроқ бўлиб чиқади, - деди Жон О′Ши.

Рио Фердинанд “Манчестер Юнайтед”га 2002 йилнинг ёзида “Лидс Юнайтед”дан 46 миллион еврога олиб келинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар