МЮнинг Жейдон Санчони олиш фикридан қайтгани сабаби маълум бўлди

Манчестерликлар ёзда “Боруссия”дан Жейдон Санчони олиб келиш фикридан қайтди. Сульшер жамоаси англиялик футболчини бир йилдан сўнг трансфер қилишга уриниб кўради. Чунки айни пайтда “Боруссия” ўз футболчиси учун 100 миллион фунт миқдорида товон пули талаб қилмоқда ва уни туширмоқчи эмас.

“Манчестер Юнайтед” эътиборини арзонроқ футболчи -  “Байер” ярим ҳимоячиси Леон Бэйлини харид қилишга қаратди. Унинг трансфери 40 миллион фунтга баҳоланмоқда.

22 ёшли Бэйли жорий мавсумда 19 та ўйинда 5 та гол уриб, иккита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!