МЮнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
“Манчестер Юнайтед” ўзининг расмий сайтида якунланиб бораётган 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.
Унга кўра, Бруну Фернандеш “қизил иблислар”нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилган.
“У бизнинг сайёрадан эмас”, - деб ёзилади клуб хабарида.
Португалиялик футболчи жорий мавсум АПЛда 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ёздириб қўйди. Бундан ташқари, еврокубокларда 9 та ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 16 та голига ассистентлик қилди.
Бруну бир мавсумда ярим ҳимоячилар ўртасида инглиз жамоаларида энг кўп гол уриш бўйича Фрэнк Лэмпард томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. “Челси” афсонаси 2009/10 йилги мавсумда рақиблари дарвозасига 27 та гол урган бўлса, Фернандешнинг голлари сони 28 тага етди.

Фикрлар