МЮнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Юнайтед" октябрь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди. Бу унвонга иккинчи маротаба кетма-кет Скотт Мактоминей лойиқ деб топилди. Шотландиялик сентябрь ойида ҳам энг яхши футболчи унвонга эга чиққан эди.

Мактоминей октябрь ойида АПЛда 6 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритди.