МЮнинг омадсиз трансфери тақдири нима бўлади?

"Интер"да ижара асосида тўп сураётган чилилик ярим ҳимоячи Алексис Санчес мавсум сўнгигача "нерадзуррилар" сафида қолиши мумкин.

Келишувга кўра, хавбек "Манчестер Юнайтед" ихтиёрига 30 июнда келиб қўшилиши керак эди, бироқ миланликлар шартномани узайтиришга уриниб кўрмоқчи.

Мавсум аввалида "Интер"га ижарага юборилган МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчиси А Серия клуби сафида 15 та ўйинда битта голни ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!