МЮнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ким бўлди?

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактомини сентябрь ойида жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шотландиялик футболчи 48% овоз олди. У Мэйсон Гринвуд (30%) ва Даниэл Жеймс (22%) ни ортда қолдирди.

22 ёшли футболчи иккинчи бор бундай совринга эга бўлди. У 2019 йилнинг апрел ойида ҳам жамоанинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Мактомини сентябрда, АПЛ доирасида 3 та баҳс ўтказиб, "Арсенал" (1:1) га қарши учрашувда гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!