МЮнинг собиқ футболчиси жамоадаги трансфер сиёсати ҳақида гапирди

  • 3 сентябрь, 23:39
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн "қизил иблислар"нинг сўнгги йиллардаги трансфер сиёсати ҳақида ўз фикрини билдирди.

- МЮ шунчаки ёмон ўйинчиларни сотиб олишда давом этмоқда, дейиш осон. Аммо бу ҳақиқатдан шундайми? Ҳа, бундай ўйинчилар кўп эди, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ёмон эмас. Улар Ди Мария ва бошқа кўплаб футболчиларни миллионларга сотиб олишганида, уларнинг барчаси ёмон эмас эди.

Айрим ҳолларда улар жамоадан кетиши биланоқ яна ажойиб футболчилар бўлиб қолишади, - деди Оуэн Рио Фердинанднинг подкастида.

Бу ёзда "Манчестер Юнайтед" сафига ҳужумчилар Браян Мбеумо, Матеус Кунья ва Беньямин Шешко, ҳимоячи Диэго Леон ҳамда дарвозабон Сенне Ламменс қўшилди. АПЛнинг 3-туридан сўнг Рубен Аморим шогирдлари 4 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!