МЮнинг сўнгги қарори

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа юлдузи Поль Погба бўйича якуний қарорга келди.

Франциялик ярим ҳимоячининг кейинги пайтда ўйини очилиб бораётганига қарамай, клуб хўжайинлари ёзда уни сотиб юборадиган бўлди.

Бунга сабаб томонларнинг янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаётганлигида. Погба клуб олдига бажариб бўлмайдиган талабларни қўймоқда. МЮ раҳбарлари эса пандемия таъсирини камайтириш учун маошларни ва бошқа харажатларни қисқартириш йўлидан бормоқда.

Аслида Погбанинг шартномаси 2022 йилгача давом этади. Бироқ, томонлар ёзда бир биридан айрилишга рози. Франциялик футболчига “Ювентус”, “Реал” ва ПСЖ томонидан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!