МЮнинг янги мураббийи жамоага "Реал" футболчисини олиб келмоқчи

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гап шундаки, бош мураббийликка Рубен Аморим тайинлангач, Родриго манкунианликларнинг асосий трансфер нишонларидан бирига айланади.

Бразилиялик футболчининг Мадрид гранди билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт портали унинг нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Родриго жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Реал" эса Ла Лига мусобақа жадвалида "Барселона"дан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!