
МЮнинг янги юлдузи АПЛ даражасини юқори баҳолади
Ёзги трансферлар вақтида ҳужумчи Бенямин Шешко "РБ Лейпциг"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди. Словениялик футболчининг эътироф этишича, Англияда футбол даражаси анча юқори.
"Ўйинлар даражаси, шубҳасиз, анча юқори. Футболчилар юқорироқ даражада. Ахир инглиз футболи дунёдаги энг кучлиларидан бири-ку. Аммо мен фаолиятимдаги янги даврни интиқлик билан кутяпман, чунки ҳар бир машғулотда мен тобора яхшироқ ўйнаяпман. Мен Англияга кўчиб ўтмоқчи эдим ва бахтимга орзуим амалга ошди", - деди Шешко Ekipa нашрига.
Бенямин Шешко "Манчестер Юнайтед"нинг 4 та ўйинида майдонга тушиб, гол ура олмаяпти.
Comments